Жаҳон | 21:29 / 07.09.2019
9926
1 дақиқада ўқилади
Зеленский Россия қамоқхоналаридаги қрим татарларини Украинага қайтармоқчи эканлигини айтди
Қрим татар фаолларини Россиядаги маҳбусликдан қутқариш Украина-Россия алмашув музокараларининг иккинчи босқичи бўлади, деди Украина президенти Владимир Зеленский.
"Бу иккинчи босқич бўлади деб ўйлайман. Иккинчи босқичда ишлаймиз. У ердаги барча одамларимизни қайтарамиз. Озод қиламиз, чунки Қримда бизникилар кўп", - деди у.
Зеленскийнинг фикрича, бу тез орада амалга ошади.
"Биз бир йил, икки ёки уч йил ҳақида гапирмаяпмиз. Биз буни жуда тез амалга оширишни истаймиз. Биз буни орзу қилмоқдамиз ва ишлаймиз", - деди у.
7 сентябрь куни Украина ва Россия ўртасида "35 га 35" шаклида маҳбуслар алмашилди.
Мавзуга оид
23:49 / 10.10.2024
«Биз бу ҳақида гаплашмадик». Зеленский иттифоқчилар билан ўт очишни тўхтатишни муҳокама қилганини рад этди
20:29 / 23.10.2019
Москвада Зеленскийнинг ўзбекистонлик «эгизаги» топилди
21:30 / 01.09.2019
«Ҳаммаси кузда бошланади» — Зеленский президентликнинг 100 куни ҳақида интервью берди
22:09 / 09.08.2019