Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Банкларнинг фойда тақсимоти назорат қилиниши мумкин
Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси ишчи гуруҳи ҳамда Марказий банк вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги қонунга киритилиши кутилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар муҳокама қилинди.
Маълум қилинишича, банклар ўз фойда тақсимотида Марказий банк розилигини олиши қонунга киритилиши режалаштирилмоқда. Шунингдек, банклар корпоратив бошқарувида Марказий банк ролини ошириш бўйича янги нормалар киритилиши кутилмоқда.
Марказий банк Пул-кредит сиёсати департаменти директори Беҳзод Ҳамроев бунга қуйидагича изоҳ берди: «Баъзи банклар бор, фойдасини жуда яхши тақсим қилади. Ҳаммага дивиденд чиқарилади. Лекин фаолиятини таҳлил қилсангиз, кредитлар билан муаммолар, мижозлар омонатларида камчиликлар бўлиши мумкин. Бундай ҳоллар кўп кузатилган. «Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни мавжуд. Давлат омонатчиларнинг пули сақланишига кафолат бериши керак. Шунинг орқасидан нечта банк ёпилиб кетди. Марказий банк банкларнинг иш фаолиятига аралашмайди. Фақат белгиланган нормативни бажарган бўлса, бемалол фойдасини тақсимлайверсин. Биз омонатчиларнинг пули бутун турганига ишонч ҳосил қилишимиз керак».
Мавзуга оид
11:46 / 22.05.2026
500 минг сўмлик янги банкнот ҳақидаги хабарлар асоссиз — Марказий банк
10:32 / 16.05.2026
Банкоматда муаммога учраган мижоз сарсон бўлмаслиги керак — Марказий банк
07:50 / 04.05.2026
Ўзбекистонда 100 минг сўмлик банкнотдан энг кўп фойдаланилмоқда
11:34 / 30.04.2026