Жаҳон | 09:21 / 08.09.2019
11924
1 дақиқада ўқилади

Порошенко Россия ва Украина ўртасида маҳкумлар алмашишда ҳиссаси борлигини айтди 

Фото: facebook.com/petroporoshenko

Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенко Россияда ушлаб турилган асирларнинг уйларига қайтиши билан табриклади ва у минглаб украиналикларнинг озод қилинишига алоқадорлигини айтди. У бу ҳақда Facebook’да ёзган. 

“Украинанинг 5-президенти, минглаб ҳамюртларимизнинг озод қилинишига алоқадор шахс сифатида бунда оддий қарорлар бўлмаслигини биламан. Биз томондан баҳордаёқ эришилган Халқаро денгиз трибунали қарори Путинни деворга тақагани ва қаҳрамонларимизни ниҳоят озод этишга мажбур этганидан фахрланаман”, деб ёзган Порошенко. У, шунингдек, ушбу ғалаба бўшаштирмаслиги кераклигини, чунки ҳукумат ва мухолифат олдида биргаликдаги кураш борлигини қўшимча қилган.    

Бироқ собиқ президентнинг бу изоҳи кўпчилик фойдаланувчилар томонидан кулгуга олинган. 

7 сентябрда Россия ва Украина ўртасида “35 га 35” шаклида маҳкумлар алмашилган.

Мавзуга оид