Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда велосипеддан йиқилиб, реанимацияга тушиб қолган ўзбекистонлик Тошкентга олиб келинади
Ўзбекистон фуқароси Х.Б. 3 август куни Қозоғистонда велосипеддан йиқилиб, оғир умуртқа-орқа мия жароҳати билан Олмаота шаҳар касалхонасининг реанимация бўлимига ётқизилган эди.
Ўзбекистоннинг Олмаотадаги бош консулхонасидан маълум қилишларича, унинг соғлиги ҳолатига ижобий ўзгариш қайд этилиши бошланган. «Комплекс муолажадан сўнг мутахассислар беморни транспортда олиб кетиш мумкин деган хулосага келди», — дея хабар бермоқда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Ҳозирда Олмаотадаги бош консулхона Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда ватандошни реанимобилда врач назорати остида муолажани давом эттириш учун Тошкент шаҳрига жўнатиш масаласини ҳал қилмоқда.
Мавзуга оид
20:33 / 02.05.2026
Олмаотада Қозоғистондаги илк крематорий ишга тушди
08:30 / 21.03.2026
Олмаотада 48 нафар меҳнат муҳожирининг паспорти қайтариб олиб берилди
18:06 / 03.02.2026
2029 йилги қишки Осиё ўйинлари Қозоғистонда ўтказилади
16:44 / 15.01.2026