Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple Хитой қонунларини бузишда айбланмоқда
Apple корпорацияси ва унинг ҳамкори Foxconn компанияси Хитойдаги iPhone ишлаб чиқариш фабрикасида кўплаб вақтинчалик ишчилардан фойдаланиш орқали қонун бузилишларга йўл қўйган. Бу ҳақда China Labor Watch (CLW) ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотига асосланиб Bloomberg агентлиги ёзмоқда.
Хитой корхоналаридаги меҳнат шароитларини таҳлил қилиш билан шуғулланадиган ташкилот ходими текширув ўтказиш мақсадида тўрт йил давомида Чжэнчжоудаги Foxxconn заводида ишлаган.
Унинг аниқлашича, 2019 йил августда корхонадаги вақтинчалик ишчилар сони жами ишчиларнинг 50 фоизга яқинини ташкил этган. Хитой қонунларига кўра эса, бу миқдор кўпи билан 10 фоиз бўлиши лозим. Ташкилот Apple ҳамкорлари бошқа қонун бузилишларга ҳам йўл қўйганини аниқлаган.
Вақтинчалик ишчиларга август охирида стажировкаси тугаган талабалар кирган. Ҳозирда вақтинчалик ишчилар сони 30 фоизга яқин, аммо бу барибир қонун бузилиши ҳисобланади, дея қайд этади CLW.
Мавзуга оид
18:16 / 19.06.2026
Буклама iPhone Ultra хусусиятлари ошкор қилинди
18:14 / 18.06.2026
Apple смартфонлари қимматлайди - Тим Кук бунинг сабабини тушунтирди
11:30 / 10.06.2026
Янги Siri: Apple сунъий интеллект пойгасига жиддий қўшилди
18:12 / 09.06.2026