Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тижорат банклари капиталига хорижий инвестицияларни жалб қилиш тартиби соддалаштирилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги 744-сонли қарори қабул қилинди. Унга кўра Банк фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Адлия вазирлиги хабарида айтилишича, эндиликда норезидентлар юртимиз тижорат банкларининг 5 фоизигача бўлган улушини Марказий банкнинг рухсатисиз сотиб олиши ҳуқуқига эга бўлдилар.
Ушбу ўзгартишлар инвестиция муҳитини яхшилаш, мамлакат иқтисодиётига қўшимча капитал қўйилмалар киритиш имкониятларини яратиш, шунингдек, бюрократик чекловларни бартараф этишга хизмат қилиши айтилади.
Қайд этилишича, бугунги кунда хорижий инвесторлар республика тижорат банкларига катта қизиқиш билдирмоқда. Портфел инвесторларининг мавжудлиги, шу жумладан корпоратив бошқарувни такомиллаштириш орқали банкларнинг самарадорлигини сезиларли даражада оширади.
Марказий банк маълумотларига кўра, 2019 йил 1 август ҳолатига тижорат банкларининг умумий капитали миқдори 30 трлн. сўмдан ошди. Халқаро экспертларнинг фикрига кўра, акциялар сотиб олиш тартибини соддалаштириш билан бирга, банк тизимига жалб этилиши мумкин бўлган хорижий инвестициялар ҳажми 5 трлн. сўмдан ошиши баҳоланмоқда.
Мавзуга оид
17:59 / 20.06.2026
Ўзбекистон фуқароларининг хориждаги компаниялар акцияларини сотиб олиши осонлашади
21:24 / 17.06.2026
Ўзбекистон инвестициявий салоҳиятини изчил ошириб бормоқда - Саида Мирзиёева
20:58 / 16.06.2026
Саида Мирзиёева АҚШ компаниялари вакиллари билан учрашди
18:04 / 16.06.2026