Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БАА ва Франция билан лойиҳаларни амалга ошириш бўйича идоралараро ишчи йиғилиши бўлиб ўтди
Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати
Жорий йилнинг 9 сентябрь куни инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов бошчилигида Бирлашган Араб Амирликлари ва Франция инвесторлари билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилиш бўйича идоралараро ишчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Учрашув давомида ҳар бир лойиҳа алоҳида таҳлил қилинди, ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ўрганилди ва долзарб масалалар аниқланди. Тегишли раҳбарлар билан қўшма ташаббусларни амалга оширилишини тезлаштиришга қаратилган тадбирлар мақсадли равишда ишлаб чиқилди.
Амалга оширилаётган лойиҳаларнинг кўлами ва макроиқтисодий аҳамиятидан келиб чиқиб, келиб тушадиган сўровларга зудлик билан жавоб қайтариш мақсадида вазирликлар, идоралар ва тижорат банклари раҳбарларининг алоҳида эътиборлари амирлик ва француз ҳамкасблари билан доимий алоқада бўлишлари зарурлигига қаратилди.
Шунингдек, тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш ва ҳар бир йўналишда аниқ келишувларга эришиш мақсадида вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари ва мутахассисларидан иборат ихтисослашган ишчи гуруҳларини юбориш ташаббуси ҳам ишлаб чиқилди.
Учрашув якунларига кўра, эришилган келишувларнинг сўзсиз ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш вазифаси юклатилди.
Мавзуга оид
22:42 / 28.04.2026
50 нафар ўзбекистонлик Франция узумзорларига ишга юборилади
19:38 / 28.04.2026
БАА Нефт экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти (ОПЕК ва ОПЕК+) аъзолигидан чиқади
22:54 / 26.04.2026
Исроил БААда «Темир гумбаз» тизими ва ўз ҳарбийларини жойлаштирган – ОАВ
09:05 / 25.04.2026