Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Чирчиқ” полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийларининг ҳамкорликдаги “Қалқон – 2019” тактик машқлари бошланди
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Тошкент ҳарбий округидаги дала-ўқув майдонида Ўзбекистон ва Қозоғистон Мудофаа идоралари ҳамкорлигида «Қалқон – 2019» махсус-тактик ўқувлари бошланди.
Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари, Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи генерал-майор П.Эргашев ва Қозоғистон мудофаа вазирлиги масъул офицери полковник Ж.Жантасов иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққанлар ҳамкорликдаги машғулотлар ҳарбий хизматчиларнинг жанговар салоҳияти, перофессионал билимлари, халқаро терроризмга қарши ҳамкорликда курашишдаги маҳоратини ошириш, ўзаро тажриба алмашиш мақсадида ўтказилаётганлигини таъкидлади.







«Қалқон – 2019» ўқувлари давомида ҳарбий авиация кучлари, жанговар зирҳли техникалар қўлланилиши, десантлаштириш жараёнлари, кундузги ва тунги шароитларда ўқ отиш машқлари каби қатор машғулотлар ўтказилади.
Халқаро ҳарбий ҳамкорлик доирасидаги махсус-тактик тадбирлар 14 сентябрга қадар давом этиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
11:48 / 19.03.2026
Мадуронинг сафдоши Венесуэла Мудофаа вазирлигини бошқаришдан четлатилди
07:20 / 14.02.2026
Мудофаа учун 1 киши ҳисобига сарф: етакчи давлатлар рўйхати
18:21 / 10.01.2026
Атака – ҳамла, лагер – жамлоқ. Мудофаа соҳасига оид атамаларнинг ўзбекча муқобили таклиф этилмоқда
16:31 / 16.07.2025