Тошкентда шу кузнинг асосий мусиқий воқеаси – Coke'n Music фестивали бўлиб ўтди
7 сентябрь куни пойтахтимиздаги Humo Arena'да илк бор кенг миқёсли Coke’n Musiqa фестивали бўлиб ўтди. Россия ва Украинанинг таниқли Hammali&Navai, Kazka, Rauf&Faik гуруҳлари, шунингдек, ўзбек шоу-бизнеси юлдузи Шаҳзода Humo Arena саҳнасида минглаб мухлислар юракларини бирлаштирдилар.
Coke’n Musiqa – бу «нон-стоп» тарзида бир нечта хорижий ва маҳаллий машҳур юлдузлар бирин-кетин ижро этадиган форматдаги биринчи концерт. Пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига ушбу шодиёнани Coca-Cola халқаро бренди совға қилди.
Мусиқий фестиваллар ва ёрқин шоулар Coca-Cola компаниясининг фаолият юритаётган мамлакат ва шаҳарларга қўшган ҳиссасининг таниқли белгисидир. Сайёрадаги миллиардлаб одамларнинг севимли бренди мусиқа орқали қалбларни бирлаштиради ва Coca-Cola харитасининг турли нуқталарида фестиваль ва концертларининг ўзига хос муҳитини яратади. Coca-Cola турли мамлакатлардаги мухлисларга хилма-хил форматдаги мусиқий тадбирларни тақдим этган. Туркиядаги «Rock’N’Coke» концертлари, Болгарияда ҳар йили ўтказиладиган «Coca-Cola Happy Energy Tour», Европа бўйлаб ёзги мусиқа фестиваллари, «Coke Studio» халқаро мусиқа лойиҳаси – компаниянинг мусиқа билан боғлиқ бўлган лойиҳаларининг бир неча мисолидир.
– Coke'n Musiqa – бу энг катта интерфаол фестиваль ва айнан бугун Ўзбекистон бутун дунё бўйлаб Coca-Cola фестивалининг бир қисмига айланди, - деб таъкидлади «Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd» МЧЖ директори Анвар Хаджиев. – Ушбу фестиваль – бундай кенг миқёсдаги биринчи мусиқий воқеа. Фестиваль шундай катта қизиқиш уйғотганидан жуда хурсандмиз ва кейинги йили биз бу фестивални янада бетакрор, ёрқин ва мусиқий бўлишига ҳаракат қиламиз. Маҳаллий тадбирлар ва истеъдодларни қўллаб-қувватлаш, кайфиятимизни мусиқа орқали улашиш биз учун муҳим. Чипталар акциямиз доирасида бепул ўйналган эди ва шубҳасиз, концертга ташриф буюриш истагида бўлган мухлислар жуда кўп эди. Шубҳасиз, Тошкентга кўпроқ шу каби фестиваллар, янада қизиқарли тадбирлар керак ва бизнинг тадбиримиз янги форматдаги мусиқий шоуларнинг бошланғич нуқтасига айланганидан мамнунмиз.
Ажойиб намойиш билан бир қаторда, фестиваль иштирокчилари Coca-Cola’нинг бир нечта ёрқин сюрпризларидан мамнун бўлдилар. «Milliy» телеканали гуруҳларининг жонли овоздаги саҳнаси, интерфаол спорт ўйинлари, юлдузлар имзоси билан совғалар ва севимли хонандалар билан суратга тушиш имконияти фестивалда юқори кайфият муҳитини яратди.
Ҳумо Арена майдонида Замонавий санъат мактабининг (Москва) маҳорат дарслари учун ижодий бурчак ҳам ташкил этилди. Ушбу тадбир Coca-Cola’нинг кенг миқёсли «World Without Waste» (Чиқиндисиз дунё) акцияси доирасида Ўзбекистонда биринчи марта ўтказилди.
Маҳорат дарслари иштирокчиларининг ҳар бири ўзи билан қўлда тайёрланган сувенир шаклида фестивалнинг бир қисмини олди, бундан ташқари, фестиваль меҳмонларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан Coca-Cola пластик бутилкаларидан катта юрак йиғилиб, уларга иккинчи ҳаёт берилди. Ушбу барча бадиий ишлар бренд сайёрани чиқиндилардан қутқариш истагининг рамзи сифатида Coca-Cola Uzbekistan заводидаги ташриф марказини безатади.
Ушбу фестивални ташкил этиш учун ўнлаб мамлакатларда шунга ўхшаш кенг тадбирлар ўтказган жамоа жалб қилинди. Фестиваль меҳмон ва иштирокчилари таъкидлаганидек, Ўзбекистон Coke’n Music, ёки Ўзбекистонда айтилганидек, Coke’n Musiqa’ни узоқ вақтга эслаб қолади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
14:51 / 25.01.2021
Аксилкоррупция агентлиги «Coca Cola Ichimligi»ни хусусийлаштириш бўйича тендерни тўхтатишни талаб қилди
18:55 / 18.01.2021
Сайёрани энг кўп «ифлослантирувчи» компаниялар маълум қилинди
23:55 / 30.12.2020
Coca-Cola Uzbekistan’даги давлат улушини сотиб олиш учун 3та таклиф тушгани маълум қилинди
10:54 / 18.12.2020