Жаҳон | 20:13 / 10.09.2019
6343
1 дақиқада ўқилади

Японияда тўфон сабабли минглаб сайёҳлар аэропортда қолиб кетди

Япониянинг Нарита аэропортида “Факсай” тўфони ўтиши оқибатида жамоат транспортида юз берган носозликлар сабабли 17 минг киши қолиб кетди. Бу ҳақда NewsOnJapan нашри хабар берди. 

Сайёҳлар ҳукумат ёмон об-ҳаво сабабли темир йўл ва автобус алоқасини тўхтатгани сабабли Токио марказидан 75 км узоқликда жойлашган аэропорт ҳудудида қолиб кетган.

10 сентябрга ўтар кечаси аэропортнинг 1-терминалида 5,5 минг киши, 2-терминалида 11 минг киши ва 3-терминалида 600 киши қолиб кетган. Йўловчиларга ётоқ қоплари, сув ва егуликлар тарқатилган.   

Тиба, Ибараки ва Канагава префектураларида ҳанузгача электр ток йўқ бўлиб, Токио энергетик компанияси шифохона ва приютларда 200 дан кўпроқ электр ишлаб чиқарувчи генератор ўрнатишни режалаштирган.   

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид