Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ДХХ томонидан ноқонуний равишда олтин қазиб олувчи жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди
2019 йил 11 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Навоий вилояти ва Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Kun.uz’га ДХХ матбуот хизматида маълум қилинди.
Жиноий гуруҳ аъзолари олтин рудасини ноқонуний қазиб олиш, олтин лом олиш ва заргарлик буюмлари тайёрлаш мақсадида уни қўлбола усулда қайта ишлаш билан шуғулланишган. Кейинчалик олтин Ҳиндистонга ноқонуний йўллар билан олиб чиқилган. Тадбир давомида қўлга олинганлардан олтин буюмларнинг йирик партияси ҳамда олтинни эритиш ва тақинчоқлар тайёрлаш учун қурилмалар ҳамда валюта қимматликлари мусодара қилинган.
Айни вақтда гуруҳга нисбатан тергов олиб борилмоқда, шу сабабли жиноий гуруҳ аъзолари шахслари ошкор қилинмаган.
Мавзуга оид
19:51 / 30.06.2026
“Фарҳод” автоэҳтиёт қисмлар бозоридаги жиноий гуруҳ аъзоларига ҳукм ўқилди
08:26 / 25.06.2026
5 килограммдан ортиқ гашиш, марихуана ва минглаб дори воситалари аниқланди
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
13:30 / 16.06.2026