Олтиариқдаги икки қўшни уйда йирик ёнғин содир бўлди
2019 йилнинг 11 сентябрь куни соат 03:45да Фарғона вилояти Олтиариқ тумани “Устоз” МФЙ, Табассум кўчасида жойлашган икки қўшни уйларда ёнғин бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув қисмига хабар келиб тушган.
Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълумотида айтилишича, ёнғин ҳақида аланга майдони кенгайиб кетгандан сўнг ёнғин хавфсизлиги хизматига хабар берилгани учун 4 та ёнғин ўчириш бўлинмалари кўрсатилган манзилга етиб борганида иморатнинг асосий том қурилиш конструкциялари ёнаётганлиги маълум бўлган. Биринчи бўлинмалар кўрсатилган манзилга соат 04:00 да етиб борган (энг яқин ёнғин-қутқарув қисмигача масофа 17 км). Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 04:05 да қуршаб олинган ва соат 05:05 да тўлиқ ўчирилган.
Ёнғин оқибатида 71-уйнинг 200 кв. метр майдонда томи, шифти ва уй жиҳозлари ҳамда 72-уй дарвозахонасининг 10 кв.метр майдонда том қисми ёниб зарарланган. Ёнғиндан 71-уйнинг уйнинг 100 кв. метр ва 72-уйнинг эса 200 кв. метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғин вақтида 71-уй эгаси фуқаро Ё.Ғиёсов куйиш тан жароҳати олиб шифохонага юборилган (аҳволи қониқарли).
Ёнғиннинг тахминий сабаби - сигарета чекишда эҳтиётсизлик. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.