Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple капиталлашуви янги iPhone’лар тақдимотидан кейин 1 трлн доллардан ошди
Apple компаниясининг бозордаги қиймати янги қурилмалари ва 3 та янги iPhone тақдимотидан кейин яна 1 трлн доллардан ошди. Бундан NASDAQ электрон биржаси сайтида жойлаштирилган маълумотлар дарак бермоқда.
Apple’нинг 11 сентябрдаги капиталлашуви 1 трлн 10 млрд 443 млн долларни ташкил қилган. Компания акциялари савдолар ёпилиши олдидан бир кун аввалги кўрсаткичларга нисбатан 3,18 фоизга ошиб, бир донаси учун 223,6 долларни ташкил қилган.
2018 йил кузида Apple капиталлашуви 1 трлн доллардан ошган илк АҚШ компанияси бўлганди. Кейинроқ унинг қиймати камайиб, охирги вақт 950 млрд доллар атрофида бўлиб турган.
10 сентябрда компания 3 та янги iPhone, iPad планшети ва Apple Watch ақлли соатини тақдим қилди.
Мавзуга оид
21:51 / 08.07.2026
iPhone 18 Pro янги камера ва аккумулятор туфайли сезиларли даражада қалинлашади
08:55 / 06.07.2026
iPhone 18 Pro ҳақидаги махфий ҳужжатлар сиздирилди
20:00 / 03.07.2026
Гаджетлар қимматламоқда: чипларнинг глобал тақчиллиги смартфон ва ноутбуклар нархини оширяпти
20:25 / 29.06.2026