Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испанияда ёмғирлар сабабли йўлларда шаршаралар пайдо бўлди (видео)
Испания бир неча кундан бери мисли кўрилмаган табиий офатни бошдан кечирмоқда: Ўрта ер денгизи соҳиллари ва Балеар ороллари кучли ёмғирлар, шамол ва ҳаттоки торнадо қуршовида қолган.

Кўплаб шаҳарлар ва аҳоли пунктлари кучли ёғингарчилик сабабли деярли сув остида қолган. Тоғли ҳудудларда эса тўғри автомобил йўлларига оқиб тушаётган ҳақиқий шаршаралар пайдо бўлган. Кўриш даражаси деярли нол даражада бўлган ва юқоридан тинимсиз сув оқаётган шароитда тор тоғ йўллари орқали фақатгина энг довюракларгина ўта олиши мумкин.
Жумладан, твиттерда маҳаллий фуқаронинг Астурия провинциясидаги тоғ йўлидан автомобилида ўтаётгани видеоси пайдо бўлди. Унда у йўлида бир нечта шаршара остидан ўтишига тўғри келганини кўриш мумкин. Видеони ҳайдовчининг дўсти эълон қилган ва изоҳларда дўсти бироз қўрқувга тушгани, бироқ омон қолганини ёзган.
Así llovía ayer en la zona del Pontón (Asturias) y mi a amigo Roberto no le frena nada con tal de atender a sus clientes "las vacas" que es veterinario... pic.twitter.com/v1LBuMGpOp
— Jesús Calleja (@JesusCalleja) September 11, 2019
Мавзуга оид
09:01 / 25.05.2026
Испанияда уй-жой инқирози: ижарачилар кўчаларга чиқди
00:04 / 20.05.2026
Испанияда Mango дўконлари асосчисининг ўғли отасини ўлдиришда гумон қилиниб ушланди
08:04 / 13.05.2026
Инқироздан дунё брендига: Бильбао шаҳрининг қайта туғилиши
21:51 / 11.05.2026