Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кўчма ва қатнаш тусидаги ишлар билан боғлиқ устамалар тўлаш тартиби тасдиқланди
Фото: KUN.UZ
Ҳукумат қарорига кўра, Кўчма ва қатнаш тусидаги ишлар билан боғлиқ устамалар тўлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Низомга мувофиқ, кўчма ёки қатнаш тусидаги ишларнинг хусусияти ва устамалар миқдори иш берувчи ва ходим ўртасида тузиладиган меҳнат шартномасида кўрсатилади.
Ишнинг кўчма хусусияти учун устама ташкилот жойлашган жойдан иш (объект) жойига мунтазам хизмат сафарларини амалга ошириш билан боғлиқ ишни, бироқ ҳар куни яшаш жойига ёки ташкилот жойлашган жойга қайтиб келиш мумкин бўлган объектларда ишни бажарувчи ходимларга, шунингдек, доимий иши йўлда ўтадиган ходимларга белгиланади.
Ишнинг қатнаш хусусияти учун устама ишлаб чиқариш зарурати туфайли ҳар куни доимий яшаш жойига қайтиб кела олмайдиган ходимларга уларнинг доимий яшаш жойидан узилганлиги билан боғлиқ ошган харажатларни қоплаш мақсадида белгиланади.
Бундай ишлар учун устамалар белгиланадиган ходимлар касблари ва лавозимлари рўйхати, шунингдек, устамалар миқдори иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишган ҳолда белгиланади ва жамоа шартномасида кўрсатилади.
Бунда устама миқдори республика ҳудудида белгиланган бир ойлик энг кам иш ҳақи миқдоридан ошмаслиги керак.
Шунингдек, белгиланган миқдорлардан ошмайдиган кўчма ва қатнаш тусидаги ишлар учун тўланган устамаларга даромад солиғи солинмайди.
Мавзуга оид
14:37 / 16.02.2026
B2 учун 50 фоиз, C1 учун 100 фоиз: касбий таълим педагогларига ойлик устама таклиф қилинди
10:03 / 12.02.2026
Айрим техникумлар ходимларига 100 фоизлик устама белгиланди
14:00 / 02.02.2026
“Спорт тарғиботчиси”га устама: 20 фоиз қўшимча тўлов белгиланди
14:24 / 08.01.2026