Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
B2 учун 50 фоиз, C1 учун 100 фоиз: касбий таълим педагогларига ойлик устама таклиф қилинди
Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро сертификатлар рўйхатига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар лойиҳасида касбий таълим ташкилотлари педагогларига хорижий тил сертификатлари учун ҳар ойлик устама белгилаш таклиф этилмоқда.
Фото: Kun.uz
Лойиҳага кўра, касбий таълим ташкилотлари педагоглари хорижий гуруҳларда (рус гуруҳлар бундан мустасно) хорижий тилда умумкасбий ва махсус фанларни ўқитган тақдирда, уларнинг лавозим маошига нисбатан қўшимча устама тўланиши мумкин.
Хусусан, B2 даражадаги сертификат учун — 50 фоиз, C1 даражадаги сертификат учун эса — 100 фоиз миқдорида ҳар ойлик устама белгилаш назарда тутилган.
Шу билан бирга, лойиҳада ҳужжатдаги “профессионал” атамасини “касбий” сўзи билан алмаштириш, таълим босқичлари номланишини янгилаш ҳамда сертификатлар рўйхатини кенгайтириш каби ўзгартиришлар ҳам таклиф этилган.
Жумладан, мусиқа маданияти ва жисмоний тарбия фанлари ўқитувчилари учун билим даражаси ва касбий маҳоратини баҳоловчи миллий сертификатларни рўйхатга киритиш режалаштирилган. Ушбу сертификатлар учун энг кам даража B+ этиб белгиланиши назарда тутилмоқда.
Мазкур ўзгартиришлар умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда касбий таълим тизимида малака ва рағбатлантириш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган.
Мавзуга оид
10:03 / 12.02.2026
Айрим техникумлар ходимларига 100 фоизлик устама белгиланди
14:00 / 02.02.2026
“Спорт тарғиботчиси”га устама: 20 фоиз қўшимча тўлов белгиланди
14:24 / 08.01.2026
Ноқулай иқлим шароити учун устама: қайси ҳудудларда ва қанча?
15:47 / 27.12.2025