Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим техникумлар ходимларига 100 фоизлик устама белгиланди
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан “Халқаро таълим дастурлари жорий қилинган техникумлар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Фото: Kun.uz
Ҳукумат қарорига мувофиқ, мазкур низом халқаро таълим дастурлари жорий қилинган техникумларда халқаро таълим дастурларини ўқитишга жалб этилган ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш, устама белгилаш ва уларни рағбатлантириш тартибини белгилайди.
Низом қуйидаги ходимларга татбиқ этилади:
- ўқитувчилар;
- ишлаб чиқариш таълими усталари;
- техникум директори;
- бош бухгалтер;
- халқаро таълим дастурини мувофиқлаштириш бўлими ходимлари.
Қарорга кўра, ушбу ходимларнинг иш ҳақи миқдорларига ҳар ойлик 100 фоизлик устама давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланади. Мазкур устама йиллик харажатлар сметаларини шакллантиришда, штатлар жадвали ва тарификация жараёнида тариф ставкасига қўшимча тарзда белгиланади.
Шунингдек, техникумларда халқаро таълим дастурларини ўқитишга жалб этилган ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарини рағбатлантириш миқдорини белгилаш мақсадида доимий фаолият юритувчи ишчи гуруҳ тузилади.
Ишчи гуруҳ қарорлари очиқ овоз бериш орқали, йиғилишда иштирок этаётган аъзоларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади ҳамда ишчи гуруҳ раҳбари томонидан тасдиқланган баённома билан расмийлаштирилади.
Мавзуга оид
11:05 / 11.02.2026
10-синф ўқувчилари ўқишини техникумларга кўчириши мумкин бўлади
14:00 / 02.02.2026
“Спорт тарғиботчиси”га устама: 20 фоиз қўшимча тўлов белгиланди
19:42 / 24.01.2026
Қатор ҳудудларда “Касблар шаҳарчалари” ташкил этилади
15:07 / 21.01.2026