Жамият | 15:00 / 13.09.2019
8488
1 дақиқада ўқилади

Косон ҳунармандчилиги Қўқонда намойиш этилмоқда— Фоторепортаж

Қўқон шаҳрида президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган I Халқаро ҳунармандчилик фестивали давом этмоқда.

Фестивалда Қашқадарё вилояти, Косон тумани ҳунармандари ҳам ўз ҳунармандчилик маҳсулотлари билан муносиб иштирок этиб, эътирофларга сазовор бўлмоқда.

Бунинг учун косонлик ҳунармандларга туман ҳокими А.Бойкараев томонидан шарт-шароитларни яратиб берилди.

Косонлик ҳунармандлар – 51 йилдан буён чилангарлик билан шуғулланиб келган «Нартичуқур» маҳалласида яшовчи Ниёзқул бобо Ҳамроев, икки йилдан буён заргарлик билан шуғулланиб келган «Лолазор» маҳалласида яшовчи Рухшонабону Шавкатова ва 5 йилдан буён чарм ва мўйна ҳунармандчилиги билан шуғулланиб келаётган «Пўлати» қишлоғида яшовчи Шарофиддин Ботиров ҳамда тўрт йилдан буён каштачилик билан шуғулланиб келган Рухсора Аслоновалар ўз ҳунармандчилик маҳсулотлари билан кўргазмаларда қатнашмоқда.

Бардошбек САМАД ўғли тайёрлади

Мавзуга оид