Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда наққошлик санъати маркази очилди
Марказ талабалари XV аср ёдгорликлари мисолида ислом санъатига оид нақшларни ўрганади. Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Британиянинг King жамғармаси (KFSTA) билан ҳамкорликда амалга оширилган лойиҳа фаолияти билан танишди.
Фото: Саида Мирзиёева / Telegram
Тошкентда “Нақш” ҳунармандчилик мактаби очилди. Лойиҳа Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Британиянинг энг қадимий анъанавий санъат мактаби – King жамғармаси (KFSTA) билан ҳамкорликда амалга оширилди.
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева мактаб фаолияти билан танишди.

KFSTA – кўп йиллардан буён дунёнинг турли бурчакларидан келган усталарга меъморчилик, нақш, хаттотлик ва амалий санъат сирларини ўргатиб келаётган маскандир. Эндиликда бу бой тажрибадан Ўзбекистонда ҳам баҳраманд бўлиш имкони пайдо бўлмоқда.

“Нақш” мактабининг биринчи ўқув йили беш курсдан ташкил топади. Дастлабки машғулотлар Тошкентда, 2-босқич Самарқандда – Улуғбек мадрасасида ўтказилиб, талабалар ХV аср ёдгорликлари мисолида ислом санъатига оид нақшларни ўрганади.
“Қадимий ҳунарлар замон билан ҳамнафас бўлаётгани, усталар эса уларни авлоддан авлодга етказиш учун илҳом олаётгани қувонарли ҳол”, – деди Саида Мирзиёева.



Мавзуга оид
13:44 / 24.05.2026
Саида Мирзиёева Ҳиндистонда Рубио билан учрашди
21:22 / 18.05.2026
Саида Мирзиёева Лондонда нуфусли халқаро молия ташкилотлари раҳбарлари ва сиёсатчилар билан учрашувлар ўтказди
18:18 / 18.05.2026
Ўзбекистон глобал капитал бозори учун янада очиқ ва ишончли ҳамкорга айланди - Саида Мирзиёева
14:26 / 15.05.2026