Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўқонда Халқаро ҳунармандчилик фестивали бўлиб ўтади
Жорий йилнинг 19-21 сентябр кунлари Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида III Халқаро ҳунармандчилик фестивали бўлиб ўтади.
Фестивал Ўзбекистон президентининг "Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш тўғрисида"ги ҳамда "Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдосини ўтказиш тўғрисида" қарорлари асосида ташкил этиляпти.
Унда дунёнинг 70 давлатидан 278 нафар хорижий меҳмон қатнашиши режалаштирилган. Шунингдек, республика барча ҳудудларидан маҳаллий ҳунармандлар ҳам иштирок этади.
Фестивал доирасида бир қатор тадбирлар, фестивал иштирокчиларининг тантанали юришлари, маҳаллий ва хорижий ҳунармандларнинг маҳсулотлари кўргазма-савдоси, илмий конференция, фестивални ўтказиш ва якунлари бўйича матбуот анжуманлари, халқаро ва ўзбекистонлик ҳунарманд-дизайнерлар иштирокидаги модалар намойиши, халқ сайллари, қўғирчоқбозлик ва дорбозлар томошалари, вилоятлар фолклор жамоалари ва маданият бошқармалари концерт дастурлари, ош танловлари, маҳаллий ва хорижий ҳунармандларнинг маҳорат дарслари ва Қўқон шаҳрининг маданий-кўнгилочар жойлари ва туристик маршрутлари бўйлаб саёҳат ўтказилади.
Халқаро ҳунармандчилик фестивалининг ўтказилиши натижаларига кўра, Қўқон шаҳрига сайёҳлар оқими 10 баробарга, ҳунармандлар сони 3,5 баробарга, меҳмонхоналар 2,5 баробарга ошди.
Жаҳон ҳунармандчилик кенгашининг 2019 йилнинг 23 июлидаги қарорига кўра, Қўқон шаҳрига ёғоч ўймакорлиги бўйича Ҳунармандчилик шаҳри мақоми берилган.
Мавзуга оид
08:32 / 21.05.2026
Ўзбекистон Бухоро ва Қўқондаги тарихий саройларни реставрация қилади
10:37 / 13.05.2026
Зироат Мирзиёева «Инсон учун» фестивалида ижтимоий лойиҳалар тақдимоти билан танишди
20:25 / 29.03.2026
Бухорода “Насриддин Афанди” ҳамда “Шарқ таомлари” анъанавий фестивали ўтказилади
11:07 / 25.03.2026