Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Солиқ қонунчилигига риоя этилишини назорат қилувчи ягона ахборот платформаси ишлаб чиқилади
Давлат солиқ қўмитасида “Huawei” компанияси бош директори Лю Цзясин бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ДСҚ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, унда Ўзбекистон солиқ тизимига рақамли технологияларни жорий этиш ва давлат солиқ хизмати органлари учун ягона ахборот платформасини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинган.
Учрашувда Лю Цзясин Ўзбекистондаги каби кенг кўламли солиқ ислоҳотлари ўз вақтида Хитойда ҳам амалга оширилганлиги, бунда соҳани тартибга солиш ва оптималлаштиришга алоҳида эътибор қаратилганлиги, ягона ахборот платформаси солиқ қонунчилигига риоя этилишида самарали асос бўлиб хизмат қилганлигини қайд этиб ўтди.
1994 йилда “Huawei” ва унинг ҳамкори “CEIEC” компаниялари томонидан Хитойда “Golden tax” (“Олтин солиқ”) ахборот платформаси ишлаб чиқилган. Мазкур тизим соҳани ахборотлаштириш орқали ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг истеъмолчигача бўлган ҳаракатини ҳамда ушбу жараёнда тўловларнинг амалга оширилишини ҳар бир иштирокчи кесимида назорат қилиш имконини беради.
Учрашувда айнан Хитойда солиқ тизимини рақамлаштиришга оид тажрибаси бўйича фикр алмашилди.
Тадбир якунида “Huawei” компанияси вакиллари ва Давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти ўртасида ҳамкорлик истиқболлари белгилаб олинди. Хусусан, ўзбекистонлик мутахассислар Хитойга ташриф буюриб, “Golden Tax” тажрибасини яқиндан ўрганиши, ўқув машғулотларида иштирок этиши режалаштирилди.
Мавзуга оид
13:00 / 14.05.2026
Huawei Digital Power “Ўзбекистон Энергетика ҳафталиги – 2026 (UEW)”да яшил инновацияларни илгари сурмоқда
15:00 / 13.03.2026
“Huawei MWC Barcelona 2026”да саккизта GLOMO мукофотини қўлга киритди
21:30 / 22.02.2026
Huawei феврал охирида глобал тақдимот ўтказади
09:28 / 11.12.2025