Ҳозирги кундаги энг долзарб масалалардан бири фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш ҳисобланади. Давлат бу соҳада ўз саъй-ҳаракатларини олиб бормоқда. Kun.uz таҳририяти ҳам «юрист вақти» деб номланган янги лойиҳани бошлади. Бунда аксар фуқаролар эътибор бермайдиган ёки билмайдиган қонунчиликда белгиланган ҳуқуқ, мажбурият, тартиб ва бошқалар тўғрисида туркум мақолалар бериб борилади.
Сўнгги вақтларда республика бўйлаб «снос» можаролари авж олди. Тан олиш керак, бу вазиятларда айрим мансабдор шахслар қонунчилик ва белгиланган тартиб-таомилларга амал қилмади. Бунинг ортидан норозиликлар кучайди. Баъзилари бузиш ишларига тааллуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилмаган бўлса, баъзилари ўзлари имзолаган келишув битими шартларига риоя этишмади.
Мана шундай вазиятлар сизда ҳам юзага келган бўлса, сиз ҳам тегишли маъмурий судга мурожаат қилишингиз лозим.
Мисол учун, кўчмас мулкни бузиб ташлаш тартибини бузган мансабдор шахсга кодекснинг 24111-моддасида жавобгарлик назарда тутилган. Олиб қўйилаётган ер участкасидаги тадбиркорлик субъектларига тегишли биноларни, бошқа иморатларни, иншоотларни ёки дов-дарахтларни зарарнинг ўрнини мазкур мол-мулкнинг бозор қиймати бўйича олдиндан ва тўлиқ қопламаган ҳолда бузиб ташлаш мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Энг кам иш ҳақи ҳозирги кунда 223 минг сўмни ташкил этади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Бундай ҳолат юз берса, жабрланган шахс биринчи навбатда керакли далилларни тўплаб тегишли маъмурий судга мурожаат қилиши керак. Буёғи судьянинг виждони ва ижро назоратини олиб борувчи шахсларнинг ишини қай даражада амалга оширишига ҳавола.
Журналистлик ва юристлик фаолиятимда тадбиркорлардан айрим давлат ташкилотлари томонидан қонун ҳужжатларини бузган ҳолда ҳужжатлар талаб қилиб олиш ҳолатларига дуч келаман. Бундай ҳолларда энг биринчи навбатда тадбиркорларнинг ўзларини айблайман. Улар ўз ҳуқуқларини, белгиланган тартибларни, соҳасида бўлаётган қонунчиликдаги янгиликларни билишмайди, кузатиб боришмайди. Улар ўз корхонасида юрист штатини очишмайди, юрист хизматидан фойдаланишмайди. Пулини қизғанади, ундан кўра битта маркетолог штати очсам, корхонамга даромад олиб келади, қабилида иш тутади. Бир неча ўн миллионлаб зарарлардан сақлаб қолувчи шахслар хизматидан эса фойдаланмайди.
Агар сизга нисбатан ҳам юқоридаги ноқонуний ҳужжат талаб қилиш ҳолатлари бўлса, унда кодекснинг 241




