Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ергеодезкадастр» қўмита раиси: амнистия доирасида бир миллионга яқин ариза тушган, 500 минг фуқароларга эгалик ҳуқуқи берилди
Kun.uz Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (Ергеодезкадастр) ҳамда унинг фаолияти, соҳада олиб борилаётган ишлар ва ечимини кутаётган муаммолар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси раиси Абдушукур Ҳамидович Абдуллаев билан суҳбат қилди.
Видео: Youtube
Видео: Mover (tas-ix)
Қўмита раиси суҳбат давомида Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида 1700 гектардан ошиқ экин экиладиган ер майдонлари томорқа ва бошқа объектлар қуриш учун аҳолига пуллаб юборилган ҳолат ва Вазирлар Маҳкамасининг 461-қарорига асосан Республика бўйича қанча фуқароларга эгалик ҳуқуқи берилганиа ҳақида ҳам гапириб ўтди.
«Яқинда бу ҳолат бўйича ижтимоий тармоқларда маълумотлар пайдо бўлди. Ҳолат ўрганиб чиқилди. Аслида бунақа сон бўлиб чиқмади. 285 гектар ер қишлоқ хўжалиги йўналишида берилган. Фақат бир жойда иссиқхона қурилиши бошқа бир жойда эса музхона қурилишига берилган. 27.5 гектар ҳақиқатдан экин ери ҳисобланган ер бошқа мақсадларда бериб юборилган. Бу ҳолат бўйича прокуратура протести киритилиб, жараён тўхтатилган. Айрим мутасаддиларга нисбатан иш кўриб чиқиляпти, лекин жиноят иши очилмаган. Кадастр соҳаси, яъни бизнинг соҳамиз бу ҳолатни чуқур ўрганиб чиқди. Бу ҳолат бўйича бизнинг ходимларимизни умуман алоқаси йўқ.
Шунингдек, яқинда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерларга нисбатан бир марталик акция ёки амнистия эълон қилинди. Агарда бировнинг ерини эгалламаган бўлса, ҳимоя зоналарига тушмаган бўлса, узоқ йиллар давомида яшаб келган фуқароларга Вазирлар Маҳкамасининг 461 сонли қарори бўйича бир марталик акция ўтказилди ва уларга имкон берилди. Қарорга мувофиқ бутун республикада бўйича илгари ерига эгалик ҳуқуқи бўлмаган 500 минг нафар фуқароларга эгалик ҳуқуқи берилди. Қарийб бир миллионга яқин ариза тушган. Яна айрим қисми бор. Улар ҳозир жараёнда. Шу ерда бир ҳолат бор. Кўпчиликда «кадастр уй-жойимнинг ҳужжатини қилиб бериш учун олди, лекин охиригача қилмади» деган тушунча бор. Аслида ўша жойни чиқиб ўрганиш кадастрга топширилган. Кадастр ходимлари ўзбошимчалик билан қурилган биносини, ерини бориб кўради ва шу бўйича хулоса қилади. Шундан сўнг ўша жойдаги бўлган хатловни туман комиссиясига беради. Туман комиссияси кўриб чиқиб, ижобий хулоса берсагина туман ҳокимига чиқарилади. Ҳоким кейин эгалик ҳуқуқи берилиши бўйича қарор қабул қилади. Мана шу жараён чўзилган ҳолатлари комиссияларда турибди. Ёки комиссиялар хулосасини берган, ҳокимлар қарор қабул қилишни тўхтатиб турган ҳолатлар бор. Фуқаро кадастр чўзиб юрибди, деб ўйлайди. Фуқароларнинг 80-85 фозида шунақа ҳолат. Аслида бу ҳолатда кадастрнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ », дейди қўмита раиси.
Суҳбатни тўлиқ шаклда юқоридаги видео орқали томоша қилишингиз мумкин.
Мавзуга оид
18:53 / 21.07.2020
Кадастр соҳасига рақамли технологиялар жорий этилади
11:23 / 21.07.2020
Ергеодезкадастр тизимида яна бир нечта раҳбар ишдан олинди – қўмита
17:23 / 04.07.2020
«Ергеодезкадастр соҳасини шаффоф, коррупциядан холи тизимга айлантириш учун кўмагингизга муҳтожман» – Қўмита раиси жамоатчиликка мурожаат қилди
18:02 / 30.06.2020