Жаҳон | 20:16 / 16.09.2019
5263
2 дақиқада ўқилади

АҚШнинг Purdue Pharma фармацевтика компанияси банкрот бўлганини эълон қилди

Американинг Purdue Pharma фармацевтика компанияси ўзининг банкрот бўлганини эълон қилди.

"Би-би-си"нинг ёзишича, бутун мамлакат бўйлаб берилган даъво аризаларида фармацевтика компанияси таркибида опиоид бўлган препаратларнинг ножўя таъсирларини шифокорлардан яширишда ёки бунга кўз юмишга ундашда айбланган. Лоббистлар шифокорларни ана шундай дориларни кўпроқ ёзиб беришга кўндиришмоқда, беморлар эса бу дориларга "ўтириб" қолишмоқда. 

Аввалроқ компания эгалари – мультимиллиардер Саклерлар оиласи 10-12 млрд долларлик даъволар бўйича суддан ташқари келишувга эришишга қарор қилгани айтилганди.

Саклерлар оиласи Purdue Pharma компаниясини бошқаришдан воз кечади ва ўз ёнларидан 3 млрд доллар тўлайди. Компания бошқарув шакли ҳам ўзгаради ҳамда даромадлар даъво суммаларини тўлашга сарфланади. Даъвогарлар Саклерлар кўпроқ пул тўлашини талаб қилишмоқда.  

Purdue Pharma АҚШни қамраб олган оипоид инқирози билан боғлиқ можаро марказида қолди. Компанияни ушбу инқирозда айблашмоқда: кейинги 20 йил ичида опиоидлардан 400 мингдан ортиқ америкалик ҳалок бўлган. Препаратларни суиистеъмол қилишдан ҳар куни 130 киши ўлади.

Мавзуга оид