Ўзбекистон | 12:19 / 16.09.2019
74675
1 дақиқада ўқилади

Фарғона вилоятига янги прокурор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси, Сурхондарё вилояти прокурори Улуғбек Бердиқобилович Қосимов Фарғона вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилмоқда.

У бу лавозимда адлия катта маслаҳатчиси Садриддин Абдуллаевич Турдиев ўрнида иш бошлади.

Улуғбек Қосимов 1983 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2005 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган.

Улуғбек Қосимов

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2005 йилда Денов туман прокуратурасида бошлаб, Сурхондарё вилоят прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2011 йилдан Бош прокуратура бошқарма прокурори, Қумқўрғон туман прокурори, Сурхондарё вилояти Музработ ва Денов туманларида ҳоким бўлиб ишлаган.

У 2018 йилнинг ноябридан буён Сурхондарё вилояти прокурори лавозимида фаолият кўрсатиб келаётганди.

Мавзуга оид