Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Йўлбарсхон Мансуров бошқа ишга ўтказилди
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Тошкент шаҳридаги “Д.И.Менделеев” номидаги Россия кимё-технология университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалининг ижрочи директори тайинланди.
Бош вазир Абдулла Арипов томонидан 2019 йилнинг 15 сентябрь куни имзоланган ҳужжатга кўра, Йўлбарсхон Набиевич Мансуров Тошкент шаҳридаги “Д.И.Менделеев” номидаги Россия кимё-технология университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалининг ижрочи директори этиб тайинланди.
Маълумот учун: материалшунослик ва инновацияларни бошқариш соҳасида мутахассис саналган “Буюк келажак” ХННТ аъзоси Йўлбарсхон Мансуров Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.
Қуйидагилар Тошкент шаҳридаги “Д.И.Менделеев” номидаги Россия кимё-технология университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланган:
республиканинг саноат тармоқларидаги муҳим илмий-технологик вазифаларни ҳал этишга қодир бўлган юқори малакали муҳандис-техник кадрларни халқаро таълим стандартларига мувофиқ тайёрлаш;
наноматериаллар кимёвий технологияси, материалшунослик ва материалларни коррозиядан сақлаш, материалларга бадиий ишлов бериш технологияси ва саноат ишлаб чиқаришининг бошқа соҳаларида фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар олиб бориш;
таълим ҳамда илм-фаннинг узлуксизлиги ва изчиллиги, шунингдек, уларни жаҳон таълими ва илм-фани ҳамжамиятига интеграция қилиш ҳисобига мутахассислар ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
муҳандис-техник ва илмий кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва модернизация қилишга йўналтирилган янги таълим дастурлари ҳамда ўқитиш шаклларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш;
таълим, илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг яқин интеграциялашуви учун шарт-шароитлар яратиш;
илмий-педагогик салоҳиятнинг ривожланишини қўллаб-қувватлаш, педагогик технологиялар ва ўқитиш усулларини фаол такомиллаштириш;
таълим ҳамда илмий-техникавий соҳаларда хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари ва бизнес ҳамжамияти билан узоқ муддатли муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш.
Мавзуга оид
16:31 / 04.11.2024
Ўзбекистоннинг Индонезиядаги янги элчиси тайинланди
15:44 / 01.11.2024
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари қамоққа олинди
18:28 / 30.10.2024
Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди
18:32 / 28.10.2024