Жаҳон | 08:43 / 16.09.2019
4025
1 дақиқада ўқилади

Колумбияда кичик самолёт қулаши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди

Колумбиянинг Попаян шаҳрида кичик самолёт қулаши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда El Tiempo нашри хабар берди. 

Самолёт бортида ҳаммаси бўлиб 9 киши бўлган: 2 киши шифохонага етказилган.

Воқеа 15 сентябрь кундузи, самолёт ҳавога кўтарилгандан бир неча дақиқа ўтиб юз берган. 

Тахмин қилинишича, ҳалокатга самолётнинг носозлиги сабаб бўлган.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид