Спорт | 20:58 / 16.09.2019
21520
2 дақиқада ўқилади

Оксана Чусовитина Париждаги мусобақада ғолиб бўлди

Ўзбек спорти фахрийси, 44 ёшли Оксана Чусовитина Парижда ўтган FIG World Challenge Cup серияси мусобақасида олтин медални қўлга киритди. 

Чусовитина таяниб сакрашда 14.300 очко билан биринчи бўлди. Фахрий гимнастикачи олтин медал учун курашда венгриялик Сару Петер ва чилилик Франческу Сантини ортда қолдирди. Яна бир спортчимиз Индира Ўлмасова шу йўналишда 8-ўринни эгаллади.

Чусовитина FIG World Challenge серияси ва Жаҳон кубоги босқичлари доирасида ушбу мавсумдаги илк олтин медалини қўлга киритди. Аввалроқ Оксана Австралия, Хитой ва Озарбойжондаги мусобақаларда 2-ўринни эгаллаганди. 

Сериянинг кейинги босқичи Португалиянинг Гимарайш шаҳрида 21-24 ноябрь, Жаҳон кубоги босқичи эса Германиянинг Коттбус шаҳрида 19-22 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Гимнастика бўйича 2019 йилги жаҳон чемпионати эса 4-13 октябрь кунлари Штутгартда ўтказилади.      

Номдор спортчимиз гимнастика тарихида 7 та ёзги Олимпиадада (1992, 1996, 2000, 2004, 2008, 2012, 2016 йиллар) иштирок этган дунёдаги ягона инсон ҳисобланади. 2017 йил майида Халқаро Гимнастика шараф залига киритилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид