Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский асосий вазифаси Донбассда тинчлик ўрнатиш ва Қримни қайтариб олиш эканлигини маълум қилди
Украина президенти Владимир Зеленский давлат раҳбари сифатидаги асосий вазифаси Донбассда тинчлик ўрнатиш ва Қримни қайтариб олиш эканлигини маълум қилди.
"Урушни тугатиш ва барча Украина ҳудудларини деоккупация қилиш менинг Украина президенти сифатидаги асосий вазифамдир", деди у.
"Бу нафақат Украинага, балки Россия халқаро ҳуқуқни инкор қилаётган пайтда ўзини хавфсизликда ҳис қилмаётган бутун Европа учун муҳим ҳисобланади", - таъкидлади Зеленский.
У тайёргарлик кўрилаётган "норманд тўртлиги" саммитида биринчи навбатда барча асирларни алмаштириш масаласини ҳал этиш ҳамда ажратувчи чизиқдан қўшинларни тўлиқ олиб кетишга келишиб олишга умид қилаётганини айтди.
Унинг фикрича, бу шаклдаги учрашувлар "ҳудудлар тўлиқ озоб бўлиб, Донбассдаги уруш тугамагунича" давом этиши лозим.
Мавзуга оид
15:21 / 07.06.2026
Украина армияси Қримга олиб борувчи трассани ўлим йўлига айлантирди
20:08 / 04.06.2026
Москвадан Қримга кетаётган йўловчи автобус зарбага учради
14:39 / 31.05.2026
Украина Таганрог портида танкер, икки самолёт ва «Искандер» тизимини йўқ қилди
11:05 / 31.05.2026