Жамият | 11:05 / 17.09.2019
5632
2 дақиқада ўқилади

«Фарғона ҳудудий электр тармоқлари» корхонаси бу йилги куз–қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўрмоқда

Фото: “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ

Барчага маълумки, ҳозирги кунда давлат раҳбари томонидан республиканинг иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани куз–қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлаш масалаларига жиддий эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, президентнинг 2019 йил 30 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз–қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4407–сонли қарорига мувофиқ, мамлакатнинг барча вилоятлари, туман ва шаҳарларида куз–қиш мавсумига пухта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан юқоридаги қарор ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган “Электр узатиш тармоқларини жорий ҳамда мукаммал таъмирлашни 2019 йилга мўлжалланган режа дастури”га мувофиқ, “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан жорий йил давомида жами 753,75 км узунликдаги 0,4–110 кВли электр узатиш тармоқлари мукаммал таъмирдан, 15 068,8 км узунликдаги 0,4–110 кВли электр узатиш тармоқлари жорий таъмирдан чиқарилди. 1 413,9 км узунликдаги 0,4–6–10 кВли электр узатиш ҳаво тармоқлари дарахт шохларидан тозаланди.

Бундан ташқари, жорий таъмирлаш режаси доирасида вилоят бўйича жами 4 621 дона 6–10/0,4 кВли трансформатор пунктлари жорий таъмирдан чиқарилди, дейилади “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот хизмати хабарида.

Жамият тасарруфидаги туман ва шаҳар электр таъминоти корхоналарида куз–қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан жойларда қўшимча авария–тиклаш бригадалари фаолияти ташкил этилиб, эҳтиёт қисмлар захираси шакллантирилган.

Мавзуга оид