General Motors иш ташлашлар сабабли кунига 100 млн доллар зарар кўриши мумкин
Имтиёз ва ойликлар оширилишини талаб қилаётган ишчиларнинг иш ташлашлари General Motors компаниясига кунига 100 млн долларгача тушиши мумкин. Бу ҳақда The Wall Street Journal сўров ўтказган таҳлилчилар маълум қилишди.
Credit Suisse экспертларининг айтишларича, иш ташлашлар давом этадиган бўлса, GM суткасига 50 млн доллардан ортиқ маблағ йўқотади, Morningstar Inc ҳисоб-китобига кўра эса бу рақам 80 млн доллар атрофида, Citigroup таҳлилчиларига кўра 100 млн долларга яқин бўлади.
АҚШ автомобилсозлик ходимлари касаба уюшмаси ташкил этган акцияда 16 сентябрдан буён 33 корхона ва 22та омборнинг 46 минг нафарга яқин ишчиси қатнашмоқда.
Касаба уюшмаси вакиллари GM тўлиқ қувват билан ишламаётган заводларини ёпмаслигини, ишчиларнинг ойлик ва имтиёзларини оширишини ва вақтинчалик асосда ёлланганлар учун бандлик кафолатларини яхшилашини талаб қилмоқда.
Мавзуга оид
18:59 / 10.05.2024
General Motors Malibu ишлаб чиқаришни тўхтатади
17:13 / 07.02.2022
General Motors автоконцерни Spark ишлаб чиқаришни тўхтатади
18:15 / 18.11.2021
Жо Байден янги электрон Hummer'ни ҳайдаб кўрди (видео)
11:50 / 05.11.2021