Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон АЭС учун ускуналар етказиб берадиган Россия таъминотчиларини ўрганмоқда
Атом электр станцияси (АЭС) учун узоқ муддатли ускуналарни ишлаб чиқариш тажрибасини ўрганиш, шунингдек томонлар ўртасида музокаралар олиб бориш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш учун «Ўзатом» агентлиги делегацияси Санкт-Петербургдаги (Россия Федерацияси) «Силовые машины» АЖК ишлаб чиқариш объектларида бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ташриф доирасида делегация гидравлик, иссиқлик ва атом электр станциялари учун турбиналар ишлаб чиқарувчи Ленинград металл заводида, Япония билан ҳамкорликда ташкил этилган, бугунги кунда энергия машина қурилиши соҳасида илғор комплекс таъминотчи бўлган трансформаторлар ишлаб чиқарувчи корхонаси фаолияти билан танишдилар. Заводнинг асосий маҳсулоти 110–750 кВ қуввати 25 МВА дан ортиқ бўлган, жумладан уч фазали кучланиш трансформаторларидир.

Танишув жараёнида «Силовые машины» АЖК томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва улар сотувга чиқариладиган ҳам Россия Федерациясидаги ички бозор, ҳам яқин ва узоқ хориж мамлакатлари ҳақида маълумотлар тақдим этилди.
Бундан олдин, АЭС жойлашган ерда хавфсизликни таъминлаш бўйича учта ҳудуд белгиланиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
20:34 / 10.07.2026
Россия газининг Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми ошиши кутилмоқда
11:50 / 10.07.2026
Der Spiegel: Хитой Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорликни кенгайтирган
10:10 / 10.07.2026
2026 йил июни Украина учун энг оғир ойлардан бири бўлди — БМТ
09:30 / 10.07.2026