Жамият | 12:35 / 18.09.2019
9765
4 дақиқада ўқилади

Халқ банки тизимидаги ўзгаришлар – ребрендингдан халқаро сертификатгача

Фото: Халқ банки Ахборот хизмати

Ўзбекистон банк тизимининг энг муҳим бўғинларидан бири ҳисобланган Халқ банки ўз фаолиятида сезиларли янгиланиш – ребрендинг қилди. Янги логотип ва корпоратив рангнинг янгиланиши ҳамда банк фаолиятидаги янгиликлар ҳақида Халқ банки ребрендинги бўйича брифингда масъуллар батафсил маълумот берди.

Маълум қилинишича, банкнинг янгича форматда иш бошлаганини кўрсатувчи янги логотип Амир Темур узугидан андоза олган ҳолда ишланган. Унда унсурлар кучи, давлатнинг қудрати ва халқ ҳаётига хизмат қилишга интилиш рамзий маънода бирлаштирилган ҳолда кўрсатилган. Логотипдаги олтин ранг бойлик ва ишончлиликни, яшил ранг эса банкнинг барқарорлиги ва шиддат билан ўсаётганини англатади.

Халқ банки бошқарув раиси ўринбосари Бахтиёр Атамуродовнинг баёнотига кўра, банк таркибида бугунги кунда умумий ҳисобда 198та филиал, 30та мини-банк ва 900га яқин жамғарма ва махсус кассалар фаолият кўрсатмоқда. 16 миллиондан ортиқ фуқаро банк хизматларидан мунтазам равишда фойдаланиб келмоқда.

– Банк тизимида жисмоний шахсларга хизмат кўрсатишни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида микроқарз, нафақа-овердрафти, кобрендинг, кобейжинг ва кредит карталари каби бир қатор янги маҳсулотлар жорий этилмоқда. Мижозлар қулайлиги йўлида республиканинг барча ҳудудларида кечаю кундуз хизмат кўрсатиш марказлари ишга туширилмоқда, пластик карталарга масофадан туриб хизмат кўрсатиш учун айни пайтда 500дан ортиқ банкомат ва инфокиосклар ишлаб турибди, – дейди Бахтиёр Атамуродов.

Банк бизнесини ривожлантириш маркази директори Шоҳрух Сиддиқовга кўра, Халқ банки тизимида мижозларнинг банк хизматларидан фойдаланишини енгиллаштиришни мақсад қилувчи бир қанча хизматлар йўлга қўйилган. 

– Банкда ташкил этилган фронт офис бўлими юридик шахсларга тааллуқли барча операцияларни: ҳисобрақам очиш, пластик ҳамда корпоратив карта очиш, экспорт-импорт операциялари, мобил банк ҳамда интернет банкинг хизматлари, тўлов топшириқномаларига асосан маблағларни ўтказиш кабиларни амалга оширади.

Давлат дастурлари доирасида тадбиркорлар манфаатига хизмат қилувчи шароитлар яратилди. Хусусан, экспорт-импорт амалиётларидаги SWIFT харажатлари ҳамда бошқа фоиз ставкалари камайтирилди.

Жисмоний шахсларнинг вақт сарфи ва оворагарчилигини минимумга тушириш мақсадида чакана хизматлар бўлими ташкил этилган. Бу бўлимларда пластик карта очиш, халқаро пул ўтказмалари, жамғариб бориладиган пенсия хизмати, коммунал тўловлар қабул қилиш ва бошқа бир қатор хизматлар амалга оширилмоқда. Банк филиалларида дастлабки маълумотлар берадиган маслаҳатчи reception хизмати ҳам йўлга қўйилган, – дейди Шоҳрух Сиддиқов. 

Брифингда баён қилинишича, жорий йилда илк маротаба Халқ банкида молиявий ҳисобот халқаро стандартларининг 9-стандарти амалиётга татбик этилди ҳамда банк жорий йилнинг 7 июлида ISO 9001:2015 Халқаро стандартлари бўйича мувофиқлик сертификатига эга бўлди. Банкнинг халқаро даражаси бир поғонага кўтарилиб, Fitch халқаро агентлигининг ВВ-/В барқарор рейтинг кўрсаткичига эга бўлди.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Халқ банки Ўзбекистондаги энг қадимий банклардан бири ҳисобланиб, 1875 йилда ташкил этилган энг биринчи жамғарма кассаларнинг вориси ҳисобланади. 

Шунингдек, брифинг чоғида банкнинг яқин келажакда режалаштирилган фаолияти хусусида ахборот берилди. Маълум қилинишича, Халқ банки томонидан жорий йил якунига қадар янги 1000га яқин банкоматлар олиб келиниши кўзда тутилмоқда. Бундан ташқари, мижозларга қўшимча қулайликлар яратиш, банк хизматлари оммабоплигини таъминлаш мақсадида 300дан ортиқ «Банк хизматлари офислари» очилиши режалаштирилган.

Халқ банкининг расмий саҳифалари:

Telegram: t.me/xalqbankinfo

Facebookfb.com/xalqbankinfo

Instagraminstagram.com/xalqbankinfo

Twitter: twitter.com/xalqbankinfo

Mover: bit.ly/2NuhFQW

YouTube: bit.ly/33UcPCf

Халқ банки ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид