Жамият | 16:50 / 19.09.2019
9016
4 дақиқада ўқилади

«Андижон ҳудудий электр тармоқлари» электр энергияси таъминотини яхшилаш бўйича нималар қиляпти?

Фото: ҳудуди

«Андижон ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида ҳозирги кунда жами истеъмолчилар сони 619 305 тани ташкил этиб, шундан 15 229 таси улгуржи ва 604 076 таси аҳоли истеъмолчиларидир.

Ҳозирги кунда “Андижон ҲЭТК” АЖ тасарруфида 7142 дона трансформатор пунктлари, 16 152 км 10-6-0,4 кВли ҳаво тармоқлари мавжуд. 

2019 йил давомида Хўжаобод туманида жойлашган ўта юклама билан ишлаётган «Завроқ» нимстанциясидаги 10 000 кВА қувватли куч трансформатор 25 000 кВА қувватлисига алмаштирилди, натижада 12 мингдан ортиқ аҳоли хонадонлари электр таъминоти мустаҳкамлиги оширилди. 

Андижон туманидаги «Андижон-фарм» ЭИЗда қурилаётган ишлаб чиқариш корхоналари электр таъминоти мустаҳкамлигини ошириш учун «Камолот» нимстанциясига Т-2 сифатида 10 000 кВА қувватли куч трансформатор ўрнатилади.

Андижон шаҳрида жойлашган «Олийгоҳ» нимстанциясидаги 4 000 кВА қувватли куч трансформатор 10 000 кВА қувватлисига алмаштирилди, натижада Андижон шаҳридаги 4 мингдан ортиқ аҳоли хонадонида электр таъминоти мустаҳкамлиги оширилди.

Шаҳрихон туманида жойлашган «Олтин водий» нимстанциясидаги 16 000 кВА қувватли куч трансформатор 25 000 кВА қувватлисига алмаштирилди, натижада 20 мингдан ортиқ аҳоли хонадонларида электр таъминоти мустаҳкамлиги оширилди. 

Балиқчи туманида жойлашган «Чинобод» нимстанциясидаги 10 000 кВА қувватли куч трансформатор 16 000 кВА қувватлисига алмаштирилди, натижада 11 мингдан ортиқ аҳоли хонадонлари электр таъминоти мустаҳкамлиги оширилди.

Шунингдек, Олтинкўл туманида жойлашган «КФК» нимстанциясидаги 4000 кВА қувватли куч трансформатор 6300 кВА қувватлисига алмаштирилди, 4 мингдан ортиқ аҳоли хонадонларида электр таъминоти мустаҳкамлиги оширилди.

Хўжаобод туман Хидирша массивида «Мустақиллик 27-йиллиги» МФЙ ҳудудида қурилган 1000 га яқин уй-жойлар, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда ишлаб чиқариш корхоналар электр энергияси таъминотини янада яхшилаш учун янги қурилаётган «Хидирша» нимстанциясига 10 000 кВА қувватли куч трансформаторни ўрнатиш ишлар амалга оширилмоқда.

Қайд этилишича, ушбу ишлар учун 12 млрд сўмдан зиёд маблағ сарфланди.

Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига 326,1 км электр тармоқлари қурилди ва    161 дона трансформатор пункти ўрнатилди. Ушбу қурилиш ишлари учун 29 428 млн сўм капитал маблағ сарфланди. Йил якунига қадар қўшимча 327,2 км электр тармоқлари ва 146 дона трансформатор пункти ўрнатиш режалаштирилган.

2019 йилда «Обод қишлоқ» дастури бўйича Андижон вилоятидаги 42 та қишлоқлар танлаб олинган бўлиб, 103,4 км тармоқ қурилди ва 43 дона трансформатор пункти ўрнатилди ҳамда 276,3 км тармоқ ва 169 дона трансформатор пункти мукаммал таъмирланди.

«Обод маҳалла» дастури бўйича Андижон шаҳар ва Хонобод шаҳар бўйича 5,6 км электр тармоқ тортилди ва 4 дона трансформатор пункти ўрнатилди ҳамда 4,5 км тармоқ ва 1 дона трансформатор пункти мукаммал таъмирланди.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш давомида 1482,24 км 110-0,4 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари, 5 дона 35/110 кВ кучланишли куч трансформатор, 32 дона 35/110 кВ кучланишли ўчиргич, 543 дона трансформатор пункти мукаммал таъмирланди, 120 тонна трансформатор мойи жамғарилади.

Бундан ташқари, куз-қиш мавсумида носозликларни тезкор бартараф этиш мақсадида 18 дона махсус автотехника, 32 дона навбатчи бригадалари алоқа воситалари ҳамда енгил автомашиналар билан таъминланган.

Мавзуга оид