Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактабларда чақирувга қадар тайёргарлик раҳбари лавозими директор ўринбосари лавозимига айлантирилади
Ўзбекистонда умумтаълим муассасаларидаги чақирувга қадар тайёргарлик раҳбари лавозимини ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича директор ўринбосари лавозимига айлантирилади. Бу ҳақда 2019 йил 23 август куни Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жамиятда ўқитувчи мавқеини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилиш баёнида айтилган.
Қайд этилишича, Мудофаа вазирлиги (Қурбонов), Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мазкур лавозимда фаолият олиб борадиган ходимларни моддий ва маънавий жиҳатдан муносиб рағбатлантириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклиф киритади.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов, Республика маънавият ва маърифат маркази (Қодиров) Мактабгача таълим вазирлиги (Шин), Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Мажидов) ва “Оила” илмий-амалий маркази (Тошмуҳамедова) билан биргаликда икки ой муддатда “Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси”ни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
Бунда:
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси - маънавий тарбиянинг ғоявий моҳият ва стратегия йўналишини белгилашга;
Вазирлар Маҳкамаси - стратегиянинг ижросини таъминлаш, амалга оширилиши лозим бўлган ишларни назорат қилиб бориш ва молиялаштиришга;
мутасадди вазирликлар, идоралар ва ҳокимликлар - белгиланган вазифаларни самарали амалга оширишга масъул эканлиги алоҳида кўрсатиб ўтилди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов, Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Мудофаа вазирлиги (Қурбонов) бир ой муддатда мактабларда ватанпарварлик ва фидойилик руҳини ривожлантириш мақсадида ёшларга ўрнак бўла оладиган истеъфодаги ҳарбийларни тарбиявий жараёнга жалб қилиш бўйича тегишли чора-тадбирларни белгилайди.
Мавзуга оид
14:10 / 20.02.2025
Ўқувчиларни тартибга чақирган “зўравон раис” — Қозирободдаги мактабда ўзи нима бўлди?
18:06 / 19.02.2025
Номаълум шахс Тошкентдаги 71-мактабда «қирғин» уюштириш билан таҳдид қилди
15:15 / 14.02.2025
Ҳар бир туман ва шаҳарда камида биттадан инклюзив мактаб ташкил этилади
14:01 / 13.02.2025