Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Учувчисиз учиш қурилмасини яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди
Турли кўринишдаги товар-моддий бойликларининг яширин йўллар билан юртимизга олиб киришга бўлган уринишлар божхона ходимлари томонидан ўз вақтида бартараф қилинмоқда.
Жумладан, “Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона пости орқали мамлакатимизга кириб келаётган фуқаро Ф.С.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва у белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда
Натижада ушбу шахснинг юклари орасидан божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган ва декларацияда кўрсатилмаган 1 дона учувчисиз учиш қурилмаси борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:00 / 01.07.2026
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
21:34 / 13.06.2026
Андижонда олтинларни турли найранглар орқали олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
09:50 / 12.06.2026
Ички кийимга яширилган гиёҳвандлик моддаси сақловчи капсулалар аниқланди
21:11 / 30.05.2026