Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Норин дарёси орқали резина қайиқда биоқўшимчаларни мамлакатга олиб ўтишга уринган шахс қўлга олинди
Божхоначилар мамлакатга сифати кафолатланмаган маҳсулотларни ноқонуний олиб кириш ҳолатларига ўз вақтида чек қўйишмоқда.

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда Учқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Тадбир давомида фуқаро А.А қўшни мамлакатдан Ўзбекистон Республикасига ноқонуний равишда Норин дарёси орқали резина қайиқ ёрдамида тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 70 миллион сўмлик 234 дона биоқўшимча маҳсулотларини олиб ўтаётганда тўхтатиб қолинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:00 / 01.07.2026
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
21:34 / 13.06.2026
Андижонда олтинларни турли найранглар орқали олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
09:50 / 12.06.2026
Ички кийимга яширилган гиёҳвандлик моддаси сақловчи капсулалар аниқланди
21:11 / 30.05.2026