Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозон қопқоғига уддабуронлик билан яширилган тангалар фош бўлди
Давлат чегаралари орқали маданий бойликларни ноқонуний тарзда олиб ўтилишига бўлган навбатдаги уриниш божхона ходимлари томонидан ўз вақтида аниқланди.

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона постига кириб келган хорижий фуқаро М.И. белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда
Натижада, унинг юклари орасидаги афғон қозонининг қопқоқ резинаси орасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган ва декларацияда кўрсатилмаган 52 дона қадимий тангалар борлиги аниқланди.
Экспертиза хулосасига асосан, 52 дона тангалардан 20 донаси милоддан аввалги III-II асрга оид эканлиги ва Юнон-Бақтрия подшолиги даврида зарб қилинганлиги, шунингдек қолган 32 дона тангалар эса милоддан аввалги III-II асрга оид эканлиги ва Юнон-Бақтрия подшолиги даврида ясалган тангалар эканлиги аниқланди.
Ашёвий далил сифатида олинган маданий бойликлар Термиз Археология музейига топширилган бўлиб, ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
21:47 / 09.04.2026
Амир Темур юбилейига бағишланган олтин ва кумуш тангалар чиқарилди
17:00 / 26.03.2026
Ўзбекистонга четдан олиб кирилган телефонни IMEI рўйхатидан қандай ўтказиш мумкин?
08:40 / 17.03.2026
Божхона ҳужжатларининг янги шакллари жорий этилди
09:46 / 03.03.2026