Трамп АҚШ Эрондаги 15 та объектга зарба бериши мумкинлигини айтди
АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ Эрондаги 15 та объектга зарба бериши мумкинлигини, бироқ шошмаётганини айтди.
“Сиз, журналистлар, бу ерда бўлган пайт мен қилишим мумкин бўлган энг осон иш – бўлинг, йигитлар, бошланг, дейишдир. Бу Эрон учун жуда ёмон кун бўларди... Мен қилишим мумкин бўлган энг осон иш – бўлинг, Эрондаги 15 та турли катта объектни йўқ қилинг, дейишдир. Мен буни қилишим мумкин ва ҳаммаси тайёр. Ҳаммаси тайёр. Бироқ мен буни қилмоқчи эмасман”, деб айтган Трамп журналистларга.
“Мен буни бир дақиқадаёқ, шу ердаёқ, сиз учун қилишим мумкин эди, сизда ёзиш мумкин бўлган катта ҳодиса бўларди”, деб қўшимча қилган Трамп.
АҚШ президентининг айтишича, АҚШ зарба беришга шошилмаётгани унинг заифлигини эмас, кучлилигини кўрсатади.
“Бу бир ҳафтадан ёки 2-3 ҳафтадан кейин бўлиши муҳим эмас. Ўйлайманки, биз ўзимизни қандай тутишимиз, анча кўпроқ кучни кўрсатади”, деб таъкидлаб ўтган АҚШ президенти.
“Кучни кўрсатишни билсанг, босиқликни кўрсатишни ҳам билиш керак. Бошқача йўл тутиш эса осон. Эрон агар ўзини ёмон тутадиган бўлса, унда бошқа вақт йўқлигини билади. Уларнинг иши ёмон кетмоқда, бироқ мен улар яхши кетишини истайман. Эронда муаммолар талайгина”, деб қўшимча қилган Трамп.
АҚШ Эронни Саудия Арабистонидаги нефть объектларига ҳужумларда айбламоқда, бироқ Эрон буни рад этмоқда.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024