Ўзбекистон | 12:45 / 20.09.2019
8921
2 дақиқада ўқилади

Вазирлик: «Ўзбек олимлари қимматбаҳо металлар яширин конларини топишнинг ноёб усулини яратдилар»

Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази илмий ходимлари Шотландиянинг Глазго шаҳридаги Минерал конлар амалий геология жамияти конференциясида иштирок этдилар

Қайд этилишича, Минерал конлар амалий геологияси жамияти (SGA) - фойдали қазилма конларининг геология фанини тарғиб қилувчи халқаро илмий жамият. SGA 1965 йили ташкил этилган бўлиб, жаҳоннинг 1300 нафардан ортиқ илм-фан вакиллари ва тоғ-кон саноати вакиллари унинг аъзоларидир. Жамият матбаа (тоғ-кон ва иқтисодий геология бўйича дунёдаги энг етакчи нашрлардан бўлмиш “Mineralium Deposita” журналини чоп этади) ва таълим фаолияти билан ҳам шуғулланади, шунингдек икки йилда бир халқаро конференция ўтказади.

Мазкур конференцияда Илғор технологиялар маркази директор ўринбосари, геология-минералогия фанлари номзоди Рустам Холматов биринчи марта Ўзбекистон номидан маъруза қилди. 

У анжуман иштирокчиларига Илғор технологиялар маркази олимлари томонидан ишлаб чиқилган қимматбаҳо металлар яширин конларини қидириш, типлаштириш ва баҳолашнинг минерал-геокимёвий нанотехнология усули ҳақида сўзлади. Мазкур усул қимматбаҳо металларнинг янги конларини топиш имконини беради. Гап шундаки, бугунги кунда сиртки қатламдаги барча конлар аллақачон топилган бўлиб, эндиги мақсад – қимматбаҳо металларнинг яширин конларини топишдир, деб таъкидлади Рустам Холматов.

Учрашув якунларига кўра, Чехия Геология хизмати билан қўшма тадқиқотлар бўйича музокаралар олиб борилди.

Мавзуга оид