Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Депутатлар Транспорт вазирлиги фаолиятини қандай баҳолади?
2019 йил 20 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Парламент қуйи палатаси депутатлари, Вазирлар Маҳкамаси, Транспорт вазирлиги, Ҳисоб палатаси вакиллари, экспертлар ҳамда журналистлар қатнашган тадбирда давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 27 февралдаги “2019 йилда вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг асосий мезонлари тўғрисида”ги Фармойиши ижроси ҳолати юзасидан Транспорт вазирлигининг ҳисоботи эшитилди.
Таъкидланганидек, баҳолашнинг асосий мезонларида Транспорт вазирлиги томонидан бажарилиши лозим бўлган 55 та мақсадли вазифаларнинг 21 таси 2019 йил давомида ижро этилиши ва 5 таси жорий йилнинг сентябрь-декабрь ойларида якунланиши белгиланган. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасида 2025 йилгача транспортни ривожлантириш Концепцияси ва уни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, тегишли тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилган.
Депутатлар Транспорт вазирлиги фаолиятини баҳолаш бўйича қатор мезонларнинг бажарилиши ҳолати билан бирга аҳоли томонидан кўтарилаётган муаммолар ечимига ҳам эътибор қаратди. Хусусан, аҳолига кўрсатиладиган автотранспорт хизматларига эҳтиёжнинг тўлиқ қопланмаётгани, яъни қишлоқ пунктларидан туман марказига, туман марказидан шаҳарга, шаҳар марказидан вилоятларга, шунингдек, вилоятлараро йўловчи ташиш йўналишларининг етарли эмаслиги кўрсатиб ўтилди.
Бундан ташқари, автомобиль, темирйўл, ҳаво ва электр транспортларда юк ҳамда йўловчилар ташишнинг ҳажми камлиги, уларга хизмат сифати, нархи юқорилиги ва бошқа бир қатор масалалар аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлаётганлигига тўхталиб ўтилди. Бу вазифаларни амалга оширишда биринчи навбатда, вазирлик ва унинг тизимидаги барча раҳбарлар ўз фаолиятини танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик асосида ташкил этишлари зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Тадбирда депутатлар “Ўзйўлинспекцияси” томонидан 5985 та йўл қурилиш объектларида амалга ошириладиган ишларнинг 1710 тасида назорат ишлари амалга оширилгани, қолган 4275 та йўл қурилиш объектларининг назоратсиз қолаётганига алоҳида эътибор қаратдилар.
Эшитув давомида Жаҳон банкининг (Logistic performance Index) логистика самарадорлиги Индекси методологиясига мувофиқ, мамлакатнинг транспорт-логистика комплекси аҳволини баҳолаш тизимини жорий этиш ҳамда ушбу индексда республика рейтингини яхшилаш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар танқидий муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
17:55 / 09.06.2026
«Светофор - йўлчироқ, пароль - ўрон» — депутатлар янги қонунни маъқуллади
11:55 / 04.06.2026
Чипта етишмовчилиги ва вагонлардаги санитар ҳолат – транспорт вазири темирйўлдаги муаммолар ҳақида
11:57 / 17.05.2026
Оқбўйрадаги портлаш юзасидан Қонунчилик палатаси депутати вазирликка сўров жўнатди
14:21 / 05.05.2026