Жаҳон | 18:59 / 22.09.2019
24019
2 дақиқада ўқилади

Эрон янги турдаги ҳарбий техника ва қуролларни намойиш қилди

Эрон қуролли кучлари 22 сентябрда ўтган ҳарбий парадда янги турдаги ҳарбий техника ва қуролларни, жумладан ўрта масофадаги баллистик ракета ва зенит-ракета мажмуасини намойиш қилди. Бу ҳақда Fars ахборот агентлиги хабар берди. 

Таъкидланишича, баллистик ракеталар учиш узоқлиги 2 минг км.гачани ташкил қилади.

Парад вақтида, шунингдек, Россиянинг С-300 мажмуаси муқобили деб аталувчи “Бавар 373” зенит-ракета мажмуаси ҳамда “Хўрдод-15” ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими намойиш қилинган.

Маълум қилинишича, “Хўрдод-15” жанговар шай ҳолатга 5 дақиқадан камроқ вақт ичида келтирилиши мумкин. У 150 км радиусдаги жанговар самолётлар, қанотли ракеталар ва дронларни пайқаши ҳамда уларни 120 км узоқликда уриб тушириши мумкин.

Эронлик ҳарбийлар умумий ҳисобда 18 та турдаги баллистик ракета ва янги артиллерия тизими “Хаел”ни намойиш қилишган.

Парад 1980-1988 йилларда олиб борилган Эрон-Ироқ урушига бағишлаб ўтказилган. Парад ушбу йилда 22-28 сентябрь кунларига тўғри келувчи "Мудофаа муқаддас" ҳафтаси бошланишини билдиради. 

Парадда юқори лавозимли ҳарбийлар ва мамлакат раҳбарияти иштирок этган.

Мавзуга оид