Спорт | 20:03 / 22.09.2019
3370
1 дақиқада ўқилади

Формула-1: Себастьян Феттель мавсумдаги илк ғалабани қўлга киритди

“Формула-1” автопойгасининг 15-босқичи – Сингапур гран-присида Ferrari аъзоси немис Себастьян Феттель ғолиб бўлди.

4 карра жаҳон чемпиони 22 босқичдан иборат ғалабасиз сериядан кейин илк ғалабасига эришди. У охирги марта 2018 йилги Бельгия босқичида ғалаба қозонганди. Ушбу ғалаба Феттель фаолиятидаги 53-ғалаба, Сингапурдаги 5-ғалаба бўлди. Шунингдек, унинг жамоаси 2008 йилдан бери илк бор қаторасига 3 та босқичда ғолибликка эриша олди. 

Маррага иккинчи бўлиб Феттелнинг жамоадоши Шарль Леклер, учинчи бўлиб Red Bull пойгачиси Макс Ферстаппен келди.

Пойга пешқадамлари Льюис Хэмилтон ва Валтерри Боттас 4- ва 5-ўринларни эгаллашди.

Умумий ҳисобда Хэмилтон 296 очко билан пешқадам бўлиб қолмоқда. 2-ўринни Валтерри Боттас (231), 3-ўринни Шарль Леклер (200) эгалламоқда. 

Мавсум якунланишига яна 6 та босқич қолди. Пойганинг навбатдаги 16-босқичи Сочида 29 сентябрда бўлиб ўтади.

Мавзуга оид