Жаҳон | 21:25 / 22.09.2019
30671
1 дақиқада ўқилади
Покистон миллий авиакомпанияси бирорта йўловчисиз 82 та рейс жўнатди
Покистон миллий авиакомпанияси Pakistan International Airlines (PIA) 2 йил ичида бирорта йўловчи бўлмаган 80 дан кўпроқ рейс жўнатган. Бу ҳақда Geo News TV нашри хабар берди.
Нашр олган ҳисоботда юқоридаги рейслардан 46 таси мунтазам рейс бўлгани, 36 таси ҳажга борувчи зиёратчилар учун махсус ташкиллаштирилгани қайд этилган. Бироқ бу рейслардан ҳеч ким фойдаланмаган. Натижада авиакомпания 180 млн Покистон рупийси (1 млн доллардан кўпроқ) миқдорида зарар кўрган. Аммо ҳукумат бу масала бўйича ҳеч қандай тафтиш ўтказмаган.
Авиакомпания вакиллари ушбу ҳолатга изоҳ беришмаган.
Мавзуга оид
20:17 / 13.11.2024
Покистонда тўй автобуси дарёга қулаши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди
19:27 / 13.11.2024
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
15:12 / 09.11.2024
Покистондаги станцияда теракт: 24 киши ҳалок бўлди
21:39 / 08.11.2024