Жаҳон | 20:30 / 23.09.2019
13312
2 дақиқада ўқилади

АҚШдаги энг йирик атом электр станцияси ёпилади

АҚШнинг Exelon компанияси АҚШдаги энг йирик атом электр станциясини ёпишга қарор қилди.

Бундай қарорга келинишига давлат томонидан молиявий кўмак кўрсатилиши борасидаги мавҳумлик, юқори сарф-харажатлар ва қайта тикланувчи энергия манбалари кўпайиши сабаб бўлган.

Exelon Три-Майл-Айленд АЭСнинг 1-энергоблоки реакторини 45 йиллик эксплуатациядан кейин тўхтатди. Бу қарор АЭСнинг, жумладан 40 йил аввал ишдан чиққан 2-блокнинг ёпилишини англатади.  

Корхонани радиоактив моддалардан тозалаш ўнлаб йиллар вақт олади. Ходимлар яқин ҳафталарда ёнилғининг реакторга узатилишини тўхтатиб, уни ишлатилган ёнилғи сақланадиган сув ҳавзасида сақлайди. Бироқ реакторнинг эксплуатациядан чиқарилиши кўпроқ вақт талаб этади. Компаниянинг баҳолашича, АЭС радиоактив моддалардан 2078 йилгагина келиб тўлиқ тозаланади. 

АЭСнинг 1-энергоблоки нисбатан хавфсиз ҳисобланган ва у билан юз берган ягона кўнгилсиз воқеа атмосфера босимининг ўзгариши бўлган. Унинг оқибатида 20 ходим кичик миқдордаги радиация билан нурланишга учраган. Бироқ 1979 йилда 2-блокнинг эритилиши 2 млнга яқин одамнинг нурланишига олиб келган.

“Ядро энергетикаси нисбатан тоза ҳисобланса-да, табиий газ каби қайта тикланувчи энергия манбалари ўсиши унга талабнинг камайишига олиб келган”, деб таъкидлаб ўтилган компанияда. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид