Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония дронлар ҳужумидан ҳимояни кучайтирмоқда
Саудия Арабистони нефть объектларига қилинган ҳужумдан сўнг Япония мудофаа вазирлиги дронларнинг эҳтимолий ҳужумидан ҳимояни кучайтирмоқда. Бу ҳақда Япония жамоат телевидениеси маълум қилди.
Қайд этилишича, дронларга қарши технология ва қурилмаларни яратиш ҳамда ишлаб чиқариш бўйича харажатлар келгуси молия йили учун мўлжалланган бюджет лойиҳасига киритилган.
Маблағлар хусусан радиоэлектрон таъсир кўрсатувчи технологиялар ҳамда дронларни ҳавода тутиш қурилмалари ишлаб чиқаришга сарфланади.
Эслатиб ўтамиз, 14 сентябрь куни Саудия Арабистонининг Saudi Aramco компанияси нефть заводларига 10та дрон ёрдамида ҳужум уюштирилганди.
Мавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026