Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистонда кучли зилзила юз берди. Ўндан кўпроқ қурбонлар ва юзлаб жароҳатланганлар бор
Покистоннинг Ҳиндистон билан чегарадош ҳудудида 5,8 баллик зилзила юз берди. Табиий офат оқибатида 19 киши ҳалок бўлган, 300 дан кўпроқ одам жароҳат олган. Бу ҳақда 24 сентябрда Geo TV телеканали хабар берди.
Исломободдаги сейсмик мониторинг маркази маълумотларига кўра, зилзила маркази Жалуми шаҳридан 5 км шимолда, ўчоғи 10 км чуқурликда бўлган.
Зилзила кучи пойтахт Исломобод, Равалпинди, Лахор, Файсалобод, Пешовор ва яна бошқа кўплаб шаҳарларда сезилган.
Зилзиладан кўпроқ Озод Жамму ва Кашмирдаги Мирпур тумани жабр кўрган. У ерда бинолар ва йўлларга талофат етган.
Табиий офат ҳудудида қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда, унга ҳарбийлар ҳам жалб этилган.
Мавзуга оид
09:05 / 13.06.2026
Покистон: АҚШ ва Эрон келишув матни бўйича келишиб олди
17:54 / 10.06.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб ҳаво зарбалари берди: 26 киши ҳалок бўлган
17:36 / 25.05.2026
Шавкат Мирзиёев Покистон раҳбариятига таъзия йўллади
16:46 / 24.05.2026