Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2019 йилда мавсумий ишлар билан 182 минг кишининг бандлигини таъминлаш назарда тутилмоқда - Сенат
Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси БМТ Бош Ассамблеяси доирасида жорий йил 24 сентябрь куни бўлиб ўтган “Ёшлар учун меҳнат соҳасидаги келажак: ёшлар бандлигини тарғиб қилиш бўйича стратегик ҳамкорлик” деб номланган юқори даражадаги кенгаш ишида иштирок этди. Тадбир Халқаро меҳнат ташкилоти иштирокида ташкил этилди.
Халқаро форумда сўзга чиққан Сенат раҳбари бугун Ўзбекистонда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегияси доирасида ҳаётнинг барча соҳаларида кенг кўламли янгиланишлар ва ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлади.
Барқарор иқтисодий ўсиш ва аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадни ошириш билан бирга янги доимий иш ўринлари ташкил этиш, аҳолининг, биринчи навбатда аёллар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш, фуқароларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш Ўзбекистон учун устувор мақсадлар бўлиб қолаётганига урғу берилди. Ҳар йили 500 мингдан зиёд ёшлар катта ҳаётга қадам қўймоқда ва уларни ишга жойлаштириш зарур.
Илк бор шу йилда меҳнат бозорида президентнинг 2019 йил 5 мартдаги тегишли қарори билан тасдиқланган янги иш ўринларини квоталаш учун давлат буюртмаси механизми жорий этилди. Қарорга мувофиқ 2019 йилда 370 мингта янги иш ўрни ташкил этиш ва мавсумий ҳамда вақтинчалик ишлар билан 182 минг кишининг бандлигини таъминлаш назарда тутилмоқда.
Ўз нутқида Сенат раиси Ўзбекистонда бандлик соҳасида халқаро ҳамкорлик қилиш масаласига батафсил тўхталди, шунингдек меҳнат ва бандлик соҳасида қатор халқаро ҳужжатларни ратификация қилиш натижалари ҳақида сўзлади.
Мавзуга оид
18:43 / 09.12.2025
Ҳар бир камбағал оила бўйича индивидуал режа ишлаб чиқиш таклиф этилди
21:24 / 03.12.2025
Танзила Норбоева Будапештда Венгрия президенти ва Миллий Ассамблеяси раиси билан учрашди
19:12 / 24.11.2025
Ўзбекистонда аёлларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
19:25 / 14.11.2025