Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ливияга «Вагнер» хусусий ҳарбий компаниясининг юздан ортиқ жангчилари келгани хабар қилинди
Фото: PA Images/ТАСС
Сентябрь бошларида "Вагнер" хусусий ҳарбий компаниясининг юздан ортиқ жангчилари генерал Халифа Хафтарнинг Ливия миллий армиясини (ЛМА) қўллаб-қувватлаш учун Ливияга келган, деб хабар қилди Bloomberg агентлиги ўз манбаларига таяниб.
Агентлик суҳбатдошларининг маълумот беришича, "Вагнер" жангчилари ЛМАга Триполи ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда ёрдам беради. Хабарда айтилишича, "Вагнер" жангчилари Ливияда жанг қилмоқда ва айримлари ҳалок бўлган.
ЛМА вакили эса мазкур армия сафида на Россия ва на бошқа хорижий давлат жангчилари борлигини маълум қилди.
Ливияда қўшҳокимлик сақланиб қолмоқда: мамлакат шарқида, Тобрук шаҳрида парламент, ғарбда, Триполида эса БМТ қўллаб-қувватлови остида ташкил этилган ҳукумат ҳукмронлик қилмоқда.
2019 йил мартда The Daily Telegraph нашри ўз манбасига таяниб, Ливиянинг Бенгази шаҳрида 300га яқин россиялик жангчи борлигини хабар қилганди.
Мавзуга оид
10:24 / 04.04.2026
200 дан ортиқ украин ҳарбийлари Ливияда — суриштирув тафсилотлари
13:34 / 04.02.2026
Ливияда Қаззофийнинг ўғли ўлдирилди
08:45 / 24.12.2025
Туркияда Ливия армияси бош штаби бошлиғи авиаҳалокат қурбонига айланди
12:23 / 01.07.2025