Жаҳон | 21:45 / 25.09.2019
13899
1 дақиқада ўқилади

Бурж Халифа биносида БААнинг биринчи фазогири тасвири пайдо бўлди

Дубайдаги Бурж Халифа биносида чоршанба куни «Союз МС-15» кемасида коинотга парвоз қилган бирлашган араб амирликларилик илк фазогир Ҳазза ал-Мансурийнинг тасвири пайдо бўлди.

Бинонинг ижтимоий тармоқдаги видеоблогида мазкур ҳолат тасвирланган лавҳа жойлаштирилди.

«Союз» парвозини Дубай валиаҳд шаҳзодаси амирлик мактаб ўқувчилари билан биргаликда кузатди.

Ал-Мансурий кемада 100 кмлик баландликдан ўтиб, илк БААлик фазогирга айланди. Халқаро таснифлашга кўра, коинотнинг 100 км баландликдаги шартли чегарасидан юқорироқ кўтарилган инсон фазогир ёки астронавт деб ҳисобланиши мумкин. 

Ўзини «араб Гагарини» деб атаётган ал-Мансурий ХКСда 8 кун қолиб, 3 октябрда Ерга қайтади. 

Мавзуга оид